×

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси АҚШга ва Вакиллар палатаси аъзоси Т. Келли бошчилигидаги бир гуруҳ конгресс аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюрди.Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида устувор аҳамиятга эга бўлган савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси муҳим аҳамият касб этади. АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида имзоланган ТИФА савдо ва инвестициялар тўғрисидаги битимнинг амалга оширилиши Америка билан савдо алоқаларини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистонда АҚШнинг дунёда таниқли бир қатор йирик компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, «General Motors» корпорацияси иштирокида енгил автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган «General Motors Powertrain Uzbekistan» заводи фаолият кўрсатмоқда.

«Boeing» компанияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясини замонавий авиалайнерлар, хусусан «Boeing-787-8 Dreamliner» русумидаги янги авлод самолётлари билан таъминловчи асосий ва доимий ҳамкор саналади.

«GeneralElectric» корпорацияси Ўзбекистоннинг нефт-газ ва авиация секторларида, шунингдек, саломатлик ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги муҳим ҳамкори ҳисобланади.

АҚШнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган бошқа компаниялари ичида «ExxonMobil», «CNH Industrial», «Coca-Cola», «Hyatt», «Hilton», «JohnDeere», «Honeywell», «Caterpillar» ва бошқалар ҳам мавжуд.


Бошқа мамлакатлар