×

2014 йилнинг 10 декабрида Россия Федерацияси Президенти В.Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси билан икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар жадал суръат билан ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо ҳамкорлари орасида Россия Федерацияси биринчи ўринда туради.

2016 йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 4 237,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Россияфнинг Ўзбекистонга экспорти: нефт маҳсулотлари (17 %), қора ва рангли металлар (тахминан 17 %), механик ва электр ускуналар (15 %), ёғоч ва қоғоз (15 %).

Ўзбекистон Россияга табиий газ (32 %), тўқимачилик маҳсулотлари (тахминан 20%), янги ва қайта ишланган мева ва сабзавотлар (4.5%) экспорт қилмоқда.

 


Бошқа мамлакатлар