×

Жанубий Корея

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўлам касб этган. Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган Жанубий Корея инвестицияли ҳажми 7 млрд. доллардан ортди. Мамлакатимизда Жанубий Корея инвестициялари иштирокида ташкил этилган 461 корхона, шу жумладан 386 та қўшма корхона ва чет эл капитали юз фоиз бўлган 75 корхона фаолият юритмоқда. Бу корхоналар нефт ва газ, нефт-кимё ва кимё, машинасозлик, электр техникаси ва тўқимачилик, ахборот ва телекоммуникация технологиялари, транспорт, логистика ва туризм соҳаларида муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган йили май ойида “Навоий” ИЭЗда “CNP Dream” билан ҳамкорликда косметик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича завод ишга туширилган бўлиб, унинг маҳсулотлари бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Жорий йил 24 октябрь куни Жанубий Корея Ер ресурслари, инфратузилма ва транспорт вазири Ким Хён Ми бошчилигидаги “Korea Eximbank”, “Korea Expressway”, “Hyundai Engineering Co. Ltd”, “POSCO Engineering and Construction”, “HSnK Architects Group” каби йирик компаниялар вакилларидан иборат делегация “TashkentCity” халқаро бизнес маркази лойиҳаси билан танишиш учун мамлакатимизда бўлди.

Корея халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги ва Жанубий Корея Экспорт-импорт банки ҳам қатор лойиҳаларни малга оширмоқда, “Samsung” ва “LG” каби йирик корпорациялар мамлакатимизда қўшма корхоналар ташкил этмоқда. Хусусан, “Samsung” “Artel” компанияси билан ҳамкорликда маиший техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.


Бошқа мамлакатлар