×

Икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналиши, шубҳасиз, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ҳисобланади. Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдода энг кўп қулайлик бериш тартиби ўрнатилган. Савдо ва инвестициялар бўйича Ҳукуматлараро ишчи гуруҳ ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши ўзаро савдони ривожлантиришнинг муҳим механизмлари бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонда Германиялик инвесторлар иштирокида 113 корхона, шу жумладан 100% чет эл капитали иштирокидаги 27 корхона фаолият кўрсатмоқда. Германиянинг 36 фирма ва компаниялари ваколатхоналари мамлакатимиз да аккредитациядан ўтган.

Ўзбекистонда германиялик ҳамкорлар билан кенг кўламли лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилгани самарали ва конструктив инвестиция ҳамкорлигининг ёрқин мисолидир. Масалан, “MAN” билан биргаликда замонавий юк автомобиллари, CLAAS ва Lеmkеn билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги машиналари, Knauf билан биргаликда қурилиш материаллари, DeutscheKabel билан кабел-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда Гёте Институти, Конрад Адэнауэр ва Фридрих Эберт номидаги жамғармалар, Немис халқ университетлари ассоциациясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича институти ваколатхоналари, Хориждаги мактбалар бўйича марказий бошқарманинг немис тили бўйича бюроси офиси фаолият юритмоқда. Улар иштирокида, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда катта лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Бошқа мамлакатлар