×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“VEON” халқаро алоқа ва технология компанияси ҳисобланади.

Бош қароргоҳи Клод Дебусилаан, Амстердам, Нидерландия шаҳрида жойлашган.

“VEON” (“VEON” акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam рўйхатига киритилган) ҳозирда хизмат кўрсатаётган 235 миллиондан ортиқ обуначилар учун шахсий интернет хизматларида биринчи бўлишни мақсад қилган глобал алоқа провайдери.

“VEON” Россия, Жазоир, Покистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Бангладеш, Қирғизистон, Арманистон ва Грузия каби 10 та бозорда мижозларга хизмат кўрсатади. “VEON” “Beeline”, “Kyivstar”, “Jazz”, “Banglalink” и “Djezzy” брендлари остида ишлайди.

“Unitel” МЧЖ 1996 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган. “Unitel” МЧЖ “VEON” компаниялар гуруҳи таркибига киради. Компаниянинг тижорат фаолияти 1997 йил 25 сентябрда бошланган. 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб “Унител” МЧЖ “Beeline” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирда “Beeline” Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори ҳисобланади. 2017 йил охирида компания абонентлари сони 10 миллионга яқинлашди.

2008-йил 2-декабрда “Unitel” МЧЖ Ўзбекистонда биринчи бўлиб 3Г тармоғининг тижорат йўлга қўйилгани ҳақида эълон қилди.

2014-йил 4-сентябр куни Ўзбекистонда биринчи бўлиб ЛТЕ технологиясидан фойдаланган ҳолда 4Г тармоғини тижорат мақсадларида фойдаланишга топширди. Уч йил давомида компания Ўзбекистоннинг 20 дан ортиқ шаҳарларида 4Г тармоғини кенгайтирди.

Расмий сайтлар: https://beeline.uzhttps://veon.com