×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

TEMELSU International Engineering Services Inc. – Туркиянинг 1969 йилда  ташкил этилган  консалтинг  инжиниринг  компаниясидир. У қурилишнинг геодезия разведкасидан тортиб, батафсил лойиҳалаштириш ва назоратгача бўлган барча босқичларида маҳаллий ва халқаро даражада кўп функцияли муҳандислик хизматларини кўрсатади. Компания бир қанча халқаро ташкилотлар, жумладан Ислом тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Саудия тараққиёти банки, Араб иқтисодий ривожланиш Қувайт фондида рўйхатдан ўтган.

TEMELSU компанияси ихтисослашув бўйича қуйидаги соҳаларни қамраб олган:

ирригация ва  дренаж ишлари;

сув таъминоти, транспортировка қилиш, сувни тозалаш ва тақсимлаш, канализация тармоқлари;

плотиналар, гидроэлектростанциялар, насос станциялари;

туннеллар, автомагистраллар ва шаҳар транспорт тизими;

саноат объектлари;

геотехника, электромеханика ва  экологик баҳолаш.

Компаниянинг ихтисослашган лойиҳа гуруҳлари ва  сервис бўлинмалари юқорида кўрсатилган соҳалар бўйича кенг кўламли техник хизматларни кўрсатади. TEMELSU ходимларининг умумий сони 350 нафарга яқин бўлиб, улардан  210 нафари – профессионал ходимлар, қолганлари –  Бош офис ҳамда  Туркия ва хорижда жойлашган Лойиҳа  ўртасида тақсимланган техник ва маъмурий ходимлардир.

TEMELSU  1990-йилларнинг бошларида Марказий Осиё ва Кавказда муҳандислик лойиҳалари билан шуғулланган Туркиянинг биринчи компанияси ҳисобланади. Бу компанияга  маҳаллий шароитлар ва бу ердаги муаммолар билан  шуғулланиши учун қимматли тажриба тўплаш имконини берди. Компания ходимлари Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Грузия, Озарбайжонда турли соҳалар бўйича кўплаб лойиҳаларда иштирок этди.

Компаниянинг  Ўзбекистон  Республикасидаги фаолияти:

Йўл қурилиши соҳасида  «М39 Тошкент-Термиз йўлини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида Ислом тараққиёти банки иштирокида муҳандислик ва маслаҳат хизматларини амалга оширмоқда.

Компания сув хўжалиги соҳасида халқаро молия институтлари томонидан молиялаштириладиган кўплаб лойиҳалар, жумладан қуйидаги лойиҳалар ижросига жалб этилди:

 «Ўнг қирғоқдаги канал, Пахта-Арн тизимини реабилитация қилиш ва Бўстон каналини қуриш» лойиҳаси доирасида Жаҳон банки муҳандислик ва маслаҳат хизматлари кўрсатилмоқда. 

Аму Бухоро ирригация тизимини реабилитация  қилиш  лойиҳасининг  (Япониянинг JICA ташкилоти томонидан молиялаштирилаётган) тендер ҳужжатларини батафсил ишлаб чиқиш ва тайёрлаш, таклифларини баҳолаш ва назорат қилиш.

Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги ирригацион ва дренаж тармоқлари қурилиши лойиҳасининг (Ислом тараққиёти банки томонидан молиялаштирилаётган) тендер ҳужжатларини батафсил ишлаб чиқиш ва тайёрлашда маслаҳат хизматлари.

Компания шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида Халқаро Молия Институтлари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар доирасида консалтинг  хизматларига жалб этилди:

Осиё тараққиёти банки томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистонда буғдой ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш лойиҳаси бўйича консалтинг  хизматлари

Осиё тараққиёти банки томонидан молиялаштириладиган  «Оқ-Олтин» қишлоқ хўжалигини рирожлантириш лойиҳаси бўйича маслаҳат хизматлари.

Таъкидлаш жоизки,  компания ЕРТБ томонидан молиялаштириладиган “Тошкент аэропортини  реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида лойиҳалаш ва бошқариш бўйича  хизмат кўрсатиш ишларига ҳам жалб этилди.

 Реквизитлар:

Temelsu International Engineering Services Inc.

Манзили: Yıldızevler 721. Sokak No:6 Çankaya 06550 Ankara, Turkey

Телефон рақами: + 90 312 442 47 20 (pbx)

Факс: + 90 312 438 52 14

Э-почта: temelsu@temelsu.com.tr

Веб сайт: temelsu.com.tr