×

Sambo Engineering

Sambo Engineering Co., Ltd. (ёки SAMBO) компанияси 1993 йилда Жанубий Кореяда ташкил этилган. Компаниянинг  шиори «Ижтимоий муҳит продюсери». Компания  алоҳида акциядорларга  тўлиқ тегишли бўлган  мустақил компания ҳисобланади. Мазкур компания Корея консалтинг хизматлари бозоридаги энг тез ривожланаётган фирма бўлиб, у дунё бўйлаб ўз фаолиятини кенгайтириб келмоқда. 

SAMBO компанияси фуқаролик қурилишини лойиҳалаштириш учун  кенг турдаги  консалтинг хизматлари, жумладан лойиҳаларни бошқариш, умумий режалаштириш, техник-иқтисодий асослаш, экологик баҳолаш, асосий ва мукаммал дизайн, қурилишни  назорат қилиш ҳамда транспорт, кўприк ва тунеллар соҳаларининг қатор йўналишлари бўйича ўқитиш каби хизматларни таклиф этади.

SAMBO компаниясида жами 389 нафар киши меҳнат қилади. Уларнинг аксарияти  ўз мутахассисликлар бўйича  катта тажрибага эга ходимлардир.

SAMBO компанияси 2002 йилдан бошлаб халқаро даражада кенгая бошлади. Шундан буён компания Жанубий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий Европа, Марказий Осиё, Покистон, Вьетнам, Камбожа, Филиппин, Индонезия, Туркия, Ўзбекистон ва Грузия каби мамлакатларда ўз обрўсини мустаҳкамлаб келмоқда.

Умуман олганда, компания ўз фаолятини бошлаганидан буён, консалтинг хизматлари, миллий миқёсдаги инфратузилма каби соҳаларда 1325 та лойиҳани амалга оширди, ўнлаб мамлакатларда умумий режа, концептуал дизайн, бизнес-намуна, асосий лойиҳа, Қурилиш назорати сингари муҳандислик ишланмалари бўйича консалтинг хизматларини кўрсатди.

Компания  хорижий мамлакатларда 51 та йирик лойиҳаларни амалга оширди. SAMBO компанияси қўшни давлатлар ва дунё бўйлаб ўз бизнесини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, компания темир йўллар ва метро, йўл ва кўприклар қурилиши, аэропортлар қурилиши бўйича муҳандислар таркиби, муҳандис-технологлар, муҳандис-қурувчилар, супервайзерлар, электр техникаси ва механика бўйича муҳандислар, транспорт,  шаҳарсозлик,  сув ва ресурсларни қайта ишлаш бўйича муҳандислар, атроф-муҳит ва ижтимоий муҳитни баҳолаш мутахассислари, ҳаражатларни баҳолаш муҳандислари ҳамда режалаштириш, лойиҳалаш, жорий этиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатиш, лойиҳаларни мониторинг қилиш ва баҳолаш каби соҳалари бўйича САПР операторларига эга.

Компаниянинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти:

“Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлларидаги 85 км йўлни реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёти банки билан ҳамкорликда 2012 йилдан 2016 йилгача 355-440 км ҳудуддаги қурилиш ишларида муҳандислик ва техник назорат ишлари амалга оширилди.

Лойиҳанинг амалга оширилиши халқаро транзит ташувлар сонининг ошишини таъминлади. Бухоро-Нукус-Бейнеу йўналиши бўйича юк ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишига шароитлар яратди.

Лойиҳа йўл бўйидаги инфратузилма, сайёҳлик ва тадбиркорликни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшди. Ҳудудлардаги экологик шароитлар яхшиланди.

2012 йилдан буён «Sambo Engineering Co., Ltd.» компанияси Қурилиш назорати бўйича муҳандис сифатида «Қамчиқ» довонидан ўтадиган 116-190 км  ҳудудда «А-373 «Тошкент-Ўш»даги 58 кмлик автомобиль йўлларини реконструкция қилиш”  лойиҳасида иштирок этиб келмоқда.  

Бугунги кунда юқорида кўрсатилган лойиҳа бўйича цемент бетон кўмармалар ётқизиш бўйича барча ишлар ниҳоясига етди.

Реквизитлар:

Sambo Engineering Co., Ltd.

Манзили: 152 Jaseong-ro, Nam-gu, Seoul, Korea, Republic of (South)

Телефон рақами: 82-51-646-8600

Факс: 82-2-532-0677

Веб сайти: www.samboenc.co.kr