×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«LUKOIL»нефть компанияси

ЛУКОЙЛ —жаҳондаги йирик нефть-газ компанияларидан бири бўлиб, дунёда қазиб олинадиган нефтнинг 1%дан ортиғи ҳамда  исботланган углеводород заҳираларининг қарийб 1%и  ушбу компания ҳиссасига тўғри келади.

Дунёнинг  100 дан ортиқ мамлакатларнинг миллионлаб нафар аҳолиси ўз турмуш даражасини ошириш йўлида ҳар куни  компания маҳсулотлари, энергия ва иссиқликни харид қилади. 100 мингдан ортиқ киши  Компаниянинг самарали тараққиёти ва унинг бозордаги илғор позициясини таъминлаш йўлида ўз куч-ғайрати ва истеъдодини сарфлаб келмоқда. «LUKOIL»  компанияси учун Ўзбекистон ўзининг йирик лойиҳаларини амалга оширадиган муҳим минтақалардан бири ҳисобланади. Компаниянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган жами  инвестициялари 5 млрд АҚШ долларидан ошди.  Барча лойиҳаларни  амалга ошириш пайти учун  кутилган инвестициялар ҳажми эса,  8 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

2004 йил 16 июнда Ўзбекистон Ҳукумати ва ОАО «LUKOIL» очиқ акциядорлик жамияти ва «Ўзбекнефтьгаз» МХК таркибидаги сармоядорлар консорциуми Қандим гуруҳи конлари, Хавзак, Шоди ва Қўнғирот йўналиши маҳсулоти тақсимотига оид битимни имзоладилар. 2018 йилда «LUKOIL» компанияси Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқаришни йилига  18 млрд куб метргача оширишни режалаштирмоқда.  «LUKOIL» компанияси инновацион ишлаб чиқариш салоҳияти ва тажрибаси, ҳамда ўзбекистонлик шериклар билан яқин ва самарали ҳамкорлиги туфайли ўзининг йирик миқёсли лойиҳаларини тўла оширмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун кенг турдаги ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзлар яратилди, энг аввало сиёсий ва иқтисодий  барқарорлик билан хусусиятланган қулай инвестиция муҳити шакллантирилди.  Мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари  ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Чет эл  инвестициялари тўғрисида”ги қонунчилик ҳужжатлари,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларига  асосланади.

«LUKOIL»нинг «Ўзбекнефтгаз» МХК билан самарали ҳамкорлиги бўйича тўпланган тажриба компаниянинг Ўзбекистон ёқилғи-энергетика  тармоғидаги  муҳим таркиблардан бири эканини кўрсатди.