×

Хорижий инвесторлар учун имтиёз ва преференциялар

Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар учун имтиёз ва преференциялар

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳити шаклланди, хорижий инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзларнинг кенг тизими жорий этилди.

Хорижий инвесторларга имтиёз ва преференциялар тақдим этиш, шунингдек, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган асосий қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

 

Бундай ҳужжатлар сирасига Ўзбекистон Республикасининг “Хорижий инвестициялар тўғрисида”, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”, “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонунлар киради.

 

Солиқ солинадиган фойдани камайтириш (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 159-моддаси)

Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси қуйидаги суммага камайтирилади:

ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда. Солиқ солинадиган фойдани камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар қилинган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳоз бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. Янги технологик жиҳоз харид қилинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун бекор қилинади. Ушбу имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади.

 

Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар

Қўшилган қиймат солиғидан қуйидагилар озод этилади (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-209, 211-моддалари):

 

  • инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида топширилаётган мол-мулк;
  • молиявий ижара (лизинг) шартномасининг ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз тариқасидаги даромадига тегишли қисми бўйича хизматлар кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса. Импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади;
  •  инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида олиб кириладиган мол-мулк.
 

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 269-моддаси)

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база 10 йилдан ортиқ бўлмаган даврда фойдаланишда бўлган машина ва ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади.

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан қуйидагилар озод қилинади (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 269-моддаси):

янги ташкил этилган корхоналар — давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида. Мазкур имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Бож ундириш бўйича имтиёзлар:

Бож ундиришдан қуйидагилар озод қилинади (“Бож тарифи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддаси):

  • устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк;
  • чет эллик инвесторлар, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулк;
  • Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси эллик миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан олиб кириладиган товарлар, башарти олиб кириладиган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса;
  • маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишлар олиб бориш учун мўлжалланган ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда қатнашаётган чет эллик инвестор ёки бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар, ишлар ва хизматлар, шунингдек инвестор томонидан олиб кириладиган, маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ инвесторга тегишли бўлган маҳсулот;
  •  Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик жиҳозлар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса. Импорт қилинган технологик жиҳоз олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёзлар қўлланилган бутун давр учун бож тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда бекор қилинади;
  • эркин савдо режими ўрнатилган давлатларга мансуб бўлган ва улардан олиб кириладиган товарлар.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармони):

1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.

2. Енгил саноат:

  • тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш;
  • тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш;
  • табиий терилар ишлаб чиқариш, кўн-галантерея саноати, пойабзал саноати.

3. Ипакчилик саноати:

  • шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.

4. . Қурилиш материаллари саноати:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ–3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.

5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш.

6. Озиқ-овқат саноати:

  • маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно).

7. Гўшт-сут саноати:

  • гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
  1. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш.
  2. Кимё саноати.
  3. Нефть-кимё саноати.
  4. Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария учун дори воситаларини ишлаб чиқариш.
  5. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш.
  6. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш.
  7. Кўмир саноати:

кўмирни бойитиш;

кўмир брикетларини ишлаб чиқариш;

сланец саноати.

  1. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав ва металл буюмларни ишлаб чиқариш.
  2. Машинасозлик ва металлга ишлов бериш:

машинасозлик;

трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги;

қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик;

енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги.

  1. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати.
  2. Шиша ва чинни-фаянс саноати.
  3. Микробиология саноати.
  4. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш.
  5. Туризм:

меҳмонхона хизматлари;

туризм хизматлари;

тематик хиёбонларни ташкил қилиш (турли ёшдаги ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжини қондиришга қаратилган хизматларни кўрсатувчи битта ёки бир нечта мавзу бўйича ташкил қилинган кўнгилочар хиёбон, хиёбонлар ансамбли).

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари берилади:

  • 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;
  • 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;
  • 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.

Кўрсатилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар асосида қўлланилиши белгилаб қўйилсин:

  • кўрсатиб ўтилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва аҳоли яшаш жойларида жойлаштириш. Бундай ҳудудий чеклов туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга татбиқ этилмайди;
  • хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;
  • корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни, акциядорлик жамиятлари учун эса — камида 15 фоизни ташкил этиши лозим;
  • хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;
  • мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.

Янгидан ташкил этилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кафолатлар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармони)
 

Хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига ҳамда Бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақлидирлар.

Қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармони)

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни эркин конвертация қилинадиган валюта эвазига экспорт қилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги қўшимча имтиёз ва преференциялар белгиланган:

ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот учун экспорт божлари бекор қилинган;

харидорларга хизмат кўрсатувчи ваколатли банкларнинг кафолатлари мавжуд бўлганда ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари билан кўзда тутилган валюта тушуми муддатларига риоя этилганда ўз маҳсулотини аввалдан тўловсиз ва аккредитив очмасдан экспорт қилиш ҳуқуқи тақдим этилган;

Нефт ва газ бўйича излаш ва қидирув ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек, улар томонидан жалб этиладиган пудрат ва субпудрат ташкилотлар қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

геология-қидирув ишларини амалга ошириш даврида давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар;

излаш, қидирув ва бошқа шунга алоқадор ишларни амалга ошириш учун зарур ускуналар, моддий-техник ресурслар ва хизматлар импорт қилишда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2000 йилдаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 245-сон қарори):

 халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинади. Мазкур корхоналар, агар ушбу товарларни ўзининг ишлаб чиқариши улуши хўжалик фаолиятидан олинган тушум умумий миқдорининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этса, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар деб ҳисобланади; валютная микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми, товарларни рўйхат бўйича.

No. Name of goods HS code
1. Agricultural products and  wild plants* 07, 08, 0904, 12
2. Natural gas 2711 21 **
3. Copper matte, cement copper (sedimentary copper) 7401
4. Copper rods and profiles 7407
5. Copper wire 7408

 

2018 йил 1 августдан * Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизи сотилиши мажбурий.

** Шу жумладан транзит.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  07.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланилган мораторий 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача узайтирилди (юридик шахсларни тугатишдаги, қўзғатилган жиноий ишлар доирасидаги, шунингдек бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширувлар бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг от 01.08.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5495-сон Фармонига мувофиқ:

  • инсофли фаолият юритган инвестор ва тадбиркорлик субъектига давлат органи (мансабдор шахс) томонидан уларга нисбатан қабул қилинган маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониши сабабли келиб чиққан мулкий зарарнинг ўрни қопланади, агарда ушбу ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб мол-мулкдан фойдаланган, битим тузган ёки тақдим этилган афзаллик ва устунликлардан бошқача тарзда фойдаланган ҳамда мазкур ҳужжат кейинчалик ҳақиқий эмас деб топилган ёки бекор қилинган бўлса;
  • давлат органи (мансабдор шахс)нинг маъмурий ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи, агар у инсофли инвестор ва тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатларига дахлдор бўлса, суд тартибида кўриб чиқилади, унинг сақлаб қолиниши жамоат манфаатларига таҳдид солаётган ҳоллар бундан мустасно.

Қуйидагилар:

  • чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 30 фоиздан 15 фоизгача камайтириш;
  • чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талабни бекор қилиш;
  • чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдорини 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача камайтириш;
  • чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараварга камайтириш;
  • акциядорлик жамиятлари устав фондининг энг кам миқдорини 400 миллион сўм миқдорида белгилаш маъқулланди;

2018 йил 1 октябрдан инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини беришнинг қуйидаги янги механизмлари жорий этилди:

 

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга, лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш;
  • кўчмас мулк объектларини (меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт ташкилотлари, йўл инфратузилмаси ва бошқалар) қуриш учун ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини аукцион орқали сотиш;
  • мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт контрактларини «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт контрактини тузмасдан, «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича инвойс асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини бекор қилиш;
  • Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик уч йиллик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш ҳуқуқини бериш.