×

«LEMKEN GmbH & Co. KG»

LEMKEN оилавий корхонаси – профессионал ўсимликшунослик  бўйича махсус буюмларни етказиб берувчи халқаро даражадаги етакчи корхоналардан биридир. Корхона маҳсулотлари ассортименти ерга ишлов бериш, ўсимликларни экиш ва ҳимоя қилиш учун мўлжалланган  юқори сифатли хилма-хил техникаларни ўз ичига олади.

LEMKEN корхонасининг фаолияти  инновацион ечимларни  ишлаб чиқишга тўла қаратилган. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳаси Ўзбекистон-Германия инвестициявий ҳамкорлигининг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Ўзбекистонда Германиянинг бир қатор етакчи компаниялари иштирокида ишлаб чиқариш корхоналарининг ташкил этилгани бунинг яққол  далилидир.

Хусусан,  «Chirchiqqishloqmash» ОАЖ ва  «LEMKEN GmbH & Co. KG» компанияси (ГФР)  ўртасида имзоланган битимга мувофиқ,  2011 йил декабрда  ташкил этилган СП ООО «LEMKEN Chirchiq» МЧЖ ҚК улардан биридир.

2012 йил февралда ишга туширилган қўшма корхонада «LEMKEN» белгиси остида замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Бугунги кунда «LEMKEN Chirchiq» МЖЧ қўшма корхонасида  EurOpal 73+1 N100, EurOpal 74+1 N100 ва VariOpal 95+1 N100 айланмали плуглар, Zirkon 8/250 ротацияли бороналар, VarioPack 110 WDP 70 тупроқ зичлагичлар ва Saphir 7/300-DS механик сеялкалар ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ва ҳажмини кенгаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, листли, трубали, айланмали, штампли, йиғиш-пайвандлаш ва қуйиш деталларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.  Бу борада «Электроаппарат-Электрощит» ОАЖ ХК, «Қуюв механика заводи» шуъба корхонаси, «Инструмент» МЧЖ,  «Art Mechanic» ХК, «Imex Group» МЧЖ, «Ivna Service» МЧЖ ва «Rim Coloss» МЧЖ, ҳамда  ОАО «Сувсаноатмаш» ОАЖ ва «Агрегат заводи»  ОАЖ билан самарали ҳамкорлик алоқалари ўратилган.

Таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг  етакчи  тармоқларидан ҳисобланади ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Ўз навбатида, замонавий  қишлоқ хўжалиги техникаси паркига эга бўлмай туриб, мазкур тармоқни ривожлантириш мумкин эмас.  Шу боис, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатимизда бу борада зарур ресурслар ҳамда муҳандис мутахассислар мавжуд. Умуман олганда, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси бозори истиқболли саналади.