×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Янгуан Корпорейшн»компанияси

«Янгуан Корпорейшн» компанияси 1974 йилда ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунгача жаҳонда устки кийим, спорт кийими, пойафзал, сумка ва спорт буюмларини ишлаб чиқариш бўйича йирик компаниялардан ҳисобланади. Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари Корея, Хитой, Бангладеш, Вьетнам ва Эль-Сальвадорда жойлашган. Уларда 80 минг ишчи меҳнат қилади. Ундан ташқари компания чакана савдо билан ҳам шуғулланади. Компания шунингдек, фаол дам олиш учун кийим ва пойафзал йирик брендлари – «Зе НОрс Фейс», «Голдвин» бирга эгалик қилиш ҳуқуқини олган. Компаниянинг ўз илмийғтадқиқот маркази ва синтетик материал ва матолар ишлаб чиқариши бор. Корпорациянинг акциялари халқаро фонд биржаларда яхши баҳоланади. Компаниянинг умумий савдо ҳажми 2017 йилда 2 миллиард долларни ташкил қилди, соф фойдаси – 231 млн. Бугунги кунгача Смарқандда «Бофанда» АЖ ишлаб чиқариш майдонларида тикув- трикотаж буюмлари ишлаб чиқариши фойдаланишга топширилди 5,3 млн. долларлик тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилди, 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди