×

«Nestle S.A.»компанияси

 «Nestle»компанияси озиқ-овқат ва ичимлик маҳсулотларининг  йирик ишлаб чиқарувчиларидан ва соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш соҳасида эксперт ҳисобланади.

Компаниянинг шиори – истеъмолчиларни юқори сифатли маҳсулотлар билн таъинлаш йўли орқали ҳаётни яхшилашдан иборатдир. «Nestle” нинг тарихи 1866 йилдан бошланади. Бугунги кунга келиб компаниянинг 6 қитъа истеъмолчиларига таниш бўлган 4000 зиёд бренди бор. «Nestle”нинг 150 дан ортиқ мамлакатларда 330 000 ишчилари бор. Унинг фабрика ва ваколатхоналари 83 та давлатларда фаолият юритади.

 “Nestle Uzbekistan» МЧЖ 2000 февраль ойида Наманган вилоятиидаги “Нафоссат” сут заводи негизида ташкил қилинган эди (1999 йил 13 октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ). Компания Ўзбекистоннинг улкан ва узоқ муддатли имкониятларига ишонади ва шунинг учун республикадаги инвестиция фаолиятини давом эттирмоқда. 

Намангандаги корхона фаолиятини 2002 йилда бошлади.Намангандаги заводда дастлаб  ичимлик суви ва стерилизацияланган сут ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган эди. Кейинчалик 2004 йилда болалар бўтқасини ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган эди. 2011 йилда «Nestle Uzbekistan» Тошкентда ичимлик сувини ишлаб чиқариш бўйича янги корхонани ишга туширди. 2013 йилда – Наманганда сут ишлаб чиқариш янги завод фаолиятини бошлади. 

«Nestle Uzbekistan» заводлари энг замонавий, илғор, Европада ишлаб чиқарилган линиялар билан жиҳозланган, улар доимий равишда янгиланиб туради. Ҳомашёни қайта ишлаш барчо технологик босқичлари ва қадоқлаш жараёни замонавий лаборторияларда пухта назоратдан ўтказилади.

«Nestle Uzbekistan» МЧЖ турли таълим дастурлари ва маслаҳатлар бериш орқали фермерлрни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этиб келади.