×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«MAN Truck & Bus RUS»компанияси

MAN SE (олдинги номи: Maschinenfabrik Augsburg-Nürnberg машинасозлик фабрикаси; SE) – автомобиль концерни, Европа очиқ акциядорлик жамияти. Штаб-квартираси   Мюнхене жойлашган. 75,73 % акцийяга эгалик қилган Volkswagen AG концерни компаниянинг асосий акциядори ҳисобланади.

Дунё бўйлаб MAN корхоналарида 53 824 нафар киши меҳнат қилади (ходимларнинг 31 444 нафари Германияда ишлайди). Компаниянинг йиллик пул айланмаси (2017 йилда) 14,2 млрд еврони ташкил этган, шундан 76 % и хориждаги ишлаб чиқариш корхоналарига тўғри келади. «MAN Truck & Bus» компанияси учун МДҲ минтақаси муҳим бозорлардан бири ҳисобланади.

Компанияни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистонда нафақат савдо ва сервис хизмат кўрсатиш ваколатхонаси, балки шунигдек, ишлаб чиқариш қувватлари ҳам ташкил этилган. Масалан, 2009 йил августда «MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонаси ишга тушрилди. Корхона фаолияти «СамАвто» қўшма корхонасида ижара асосида олинган майдонларда  юк машиналарини йиғишдан бошланган эди. 2012 йил 30 июлда Самарқанд шаҳри яқинида  янги сборка қилиш корхонаси ишга тушди. 15 минг квадрат метрни майдонни эгаллаган заводда йилига 8 мингта юк машинаси ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда ишлаб чиқариш мажмуасида қарийб 1 мингга яқин одам меҳнат қилади.

Ривожланиш режаси самосваллар кузовлари ва авто-трейлерлар, контейнер ва автомобил ташувчилар, тентли ва изотермик ярим тиркамалар, махсус кузовлар ва транспорт воситалари ишлаб чиқариш мақсадида тиркама ва осма ускуналар чиқариш бўйича корхонани ишга туширишни назарда тутади.

Завод металл ва листли металл профилларига ишлов бериш, осма ва тиркама техникани пайвандлаш, бўяш, йиғиш ва кейинчалик уларни синовдан ўтказиш ишларини тўлиқ амалга оширади. Бугунги кунда қуйидагимаҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди: тентли ярим тиркамалар ва кузовлар, изотермик ярим тиркамаар ва кузовлар, юк кўтариш қуввати 16, 18, 25, 35 ва 50 тонна бўлган автокранлар, битум, цистерна, буғдой ва пахтай ташувчилар, бетон аралаштиргичлар, цемент ташувчилар, оғир паст рамали юк машиналари ва бошқалар.

Ўзбекистон тижорат автотранспорт воситалари бозори юксак даражали салоҳиятга эга бўлиб, қуйидаги омиллар уни ривожлантиришга ёрдам беради:

—автотранспорт воситаларини харид қилиш бўйича махсус молиявий дастурларнинг мавжудлиги ва уларнинг Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши. Лизинг ва кредит бозори  жадал суръатлар билан ривожланмоқда;

— ЯИМ нинг ўсиши, кичик ва ўрта бизнеснинг  фаоллиги, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида Ҳукумат ва халқаро  молия институтлари кзмагида  амлага оширилаётган лойиҳалар;

— нефть-газ, тоғ-кон, қурилиш, транспорт ва савдо соҳаларидаги компаниялар фаолиятининг жадал ривожланаётгани.

«MAN» компанияси ўзининг тезкор тараққиёти, юқори сифатли автомобиллари ва кўрсатаётган хизматлари туфайли  бозорда барқарор ўсиш суръатини сақлаб қолди ва мижозлар ишончини қозонди. Масалан, «MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонаси, TGS 26.400 тягачлари ва самосвалларини  харид қилувчи «Ангрен» Логистика маркази, «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси, Йўл фонди ва Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводи, Олмалиқ  ва Навоий кон-металлургия  комбинати, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси, «GM Uzbekistan» қўшма корхонаси, «Coca Cola»  сингари йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.