×

Coca-Сola компанияси

Coca-Сola компанияси —алколсиз маҳсулот ишлаб чиқарувчи дунёдаги йирик компания ҳисобланади. Компания истеъмолчиларга  қарийб 3 600 турдаги газли ва газсиз ичимликларни таклиф этади. Дунёдаги  энг қиммат бренд саналган Coca-Cola бренди билан бирга, қиймати бир миллиард АҚШ долларига тенг 20 та  турли брендлар ҳам  компания портфелидан ўрин олган. Улар Diet Coke, Fanta, Sprite, Coca-Cola Zero, Vitaminwater, Powerade, Minute Maid, Georgia Coffee сингари ичимликлар брендларидир.

Coca-Cola компанияси дунё миқёсида ичимлик суви, газли ва газсиз ичимликлар, шарбатлар, тотли ичимликлар, шунингдек, тайёр чой ва қаҳваларни етказиб берувчи  1-рақамли  компания ҳисобланади.

Компаниянинг жаҳондаги энг катта тарқатиш тизимига эгалиги туфайли 200 дан ортиқ мамлакатлар истеъмолчилари Coca-Сola ичимликларини харид қилишмоқда. Ҳар куни дунё миқёсида компаниянинг 1,9 милиард порция ичимлиги сотилади.

Coca-Сola компанияси фаолият юритадиган минтақаларда экологик барқарорликни тъминлаш мақсадида компания  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни сақлаш, ушбу минтақаларни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суради.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD» МЧЖ  – алкоголсиз салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхонаси Ўзбекисто бозорида 1993 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Корхонанинг расмий очилиши 1994 йил март ойида бўлиб ўтди. Тошкент шаҳри Беш-ёғоч даҳасида жойлашган  илк ишлаб чиқариш корхонаси ҳам шу куни иш бошлади. Компаниянинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дастлабки алкоголсиз ичимликлари 0,25 литр ҳажмдаги  шиша идишларда сотилган.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD»МЧЖ буюртмачиларга ўз маҳсулотларини ўзининг юк машиналарида етказиб берадиган Ўзбекистондаги илк компания ҳисобланади. Кейинчалик компания ўз эътиборини иккита муҳим мақсадга қаратди: корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш  ҳамда маҳсулот бозори ва маркетингни  ривожлантириш. Компания дастлаб маҳсулотининг асосий қисмини Тошкент шаҳар бозорларида  сотишни йўлга қўйди. Маҳсулотнинг Ўзбекистон бўйича фойдаланишиги шириш мақсадида, 1996 йил май ойида Тошкент шаҳри Қибрай туманида компаниянинг яна бир қуйиб берадиган цехи ишга туширилди.  Бу ерда учта ишлаб чиқариш линиясида 1,5 литрли пластик идишларда Coca-Cola, Fanta, Sprite ва  BonAqua ишлаб чиқарилди.  Қадоқлашнинг бундай тури компанияга ўз маҳсулотларини энг чекка ҳудудларга ҳам етказиб бериш имконини берди.

1997 йил февралда бутун Фарғона водийсини ичимликлар билан таъминлаш мақсадида Наманган шаҳрида  яна бир завод ишга туширилди.

Бир неча ойдан сўнг, республикамизнинг ғарбий ҳудудини дунёга машҳур  компаниянинг юқори сифатли маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрида  тўртинчи завод  очилди.

Компаниянинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси доирасида 1998 йил августда   Беш-ёғоч ва Қибрайдаги юқорида санаб ўтилган заводлар ўрнига Тошкент шаҳар Бектемир туманида замонавий Мега заводнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўша пайтда мазкур Мега завод Coca-Cola компаниясининг Марказий Осиёдаги энг йирик  заводи ҳисобланарди.

1993 йилда  ўз фаолиятини  бир неча иш кучи билан бошлаган компания бугунги кунда республикамиз озиқ-овқат саноатининг энг йирик корхоналаридан бирига айланди. Корхона жамоаси бир ярим минг ходимларни ташкил этади. Компания мамлакатимиздаги ўз фаолияти давомида ўз филиаллари, дистрибьютер марказлари тармоғини кенгайтирди ва ишлаб чиқарилаётган ичимликларнинг бутун республика бўйлаб  фойдаланилишини таъминлади. Истеъмолчилар Coca-Cola компанияси маҳсулотларини ҳамёнбоплиги билан бир қаторда жаҳонга машҳур сифати учун ҳам танлайди. Компания маҳсулотлари жаҳон сифат стандартларига жавоб беради.