×

«CLAAS KGaa Mbh» компанияси

«CLAAS» — жаҳоннинг етакчи қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиларидан бири. Бош қароргоҳи Вестфалия федерал ўлкаси Харзевинкеле шаҳрида жойлашган компания Европада комбайн бозорида етакчидир. Озиқ экинларини ўриш комбайнлари бўйича «CLAAS» жаҳонда биринчи ўринни эгалламоқда.

«CLAAS» қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан тракторлар, қишлоқ хўжалиги пресс-йиғувчилар ва йиғиш техникаси ишлаб чиқаришда жаҳон бозорининг илғор иштирокчисидири. «CLAAS» маҳсулотлари юқори унумдорлиги, хавфсизлиги ва сифати билан ажралиб туради.

Умуман олганда, «CLAAS» охирги икки ўн йилликда юқори ўсиш суръатларига эришди. Товар айирбошлаш 90-йиллар бошидаги 500 млн. евродан бугунги кунда қарийб 3,4 млрд. Еврога етди. «CLAAS»да бутун дунё бўйлаб 9 минг киши меҳнат қилади. Компания даромадининг 75 фоизи халқаро бозорларга тў0ри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2010 йилдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонда «Uz CLAAS Agro» қўшма корхонаси ташкил этилди.

Бугунги кунда заводда «Dominator 130», «Tucano 430» ғалла йиғиш комбайнлари, «Axos 340», «Arion 630C», «Axion 850» универсал комбайнлар, «Jaguar 850» комбайни ва «Markant 55» пресс-йиғувчилар каби техника ишлаб чиқарилмоқда.

Компания маҳаллий шериклар билан биргаликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган CLAAS машиналари учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказди.

Компаниянинг Тошкентда марказий офиси ва омбори, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудий сервис марказлари мавжуд. Ҳосил йиғиш мавсумида ҳар бир ҳудудда кўчма эҳтиёт қисмлар омборлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон яратилган қулай инвестиция муҳити ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун чуқур ўйланган имтиёзлар тизими, шунингдек, фермер хўжаликларининг жадал ривожи компаниянинг