×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Case New Holland (CNH) (АҚШ)

Case New Holland (CNH)  глобал қишлоқ хўжалиги ва қурилиш ускуналари провайдери. CNH 1999 йилда Cасе ва Неw Ҳолланд бирлашувидан сўнг ташкил топган. Иккала компания ва брендлар ҳам узоқ ва бой тарихга эга. Бугунги кунда CNH бутун дунёда 40 та ишлаб чиқариш маркази, 29 тадқиқот ва ишлаб чиқариш маркази, 28,800 ишчи ва 11 минг дона дилерлик пунктлари мавжуд. CNH, Cасе Неw Ҳолланд, ИВЕCО юк машиналари ишлаб чиқарувчи Фиат Индустриал компаниясининг таркибига киради. 2011 йил охиридаги умумий даромадлар 30 миллиард доллардан ошди.

 CNH Индустриал дунёнинг 190 мамлакатидаги барча асосий жаҳон бозорларида мавжуд. Ҳозирги кунда Astra, Case, Case IH, Heuliez Bus, Iveco, Iveco Bus, Magirus, New Holland Agriculture, New Holland Construction, Steyr and Iveco Defense Vehicles  (мудофаа воситалари) номидаги 12 та савдо белгиси остида консентр маҳсулотлари намойиш этилади ҳамда сотилади.

 CNH 1997-1998 йилларда Ўзбекистон бозорида CNH маркали ускуналарни ишлаб чиқариш, тарқатиш, молиявиялаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистонда тўртта қўшма корхона ташкил этди. CNH нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳам мавжуд. Ўзбекистон орқали 17 та ҳудудда 330 дан ортиқ киши иш билан таъминланган.

 Компаниянинг президенти Стив Надерней Aмерика компаниясининг Ўзбекистон бозоридаги муваффақиятли фаолиятининг ўн тўққиз йиллик тажрибаси республикада яратилган қулай бизнес ва инвестиция муҳитининг тасдиғи эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у Ўзбекистонда яратилган ва самарали фаолият кўрсатаётган тўртта корхона  (UzCaseMash, UzCaseTractor, UzCaseService ва UzCaseAgroLeasing) ҳақида ҳам айтиб ўтди, улардан иккитаси қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаради.