1.Қирғизистон (60 кунгача), Тожикистон (30 кунгача), Арманистон, Беларус, Грузия, Молдова, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия ва Украина билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.
2.Андорра, Аргентина, Австралия, Австрия, Белгия, Бирлашган Араб Амирликлари, Болгария, Босния ва Гертсеговина, Бразилия, Бруней-Доруссалом, Буюк Британия, Дания, Эстония, Финландия, Франция, Германия, Гретсия, Индонезия, Ирландия, Исландия, Испания, Исроил, Италия, Канада, Кипр, Корея, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Луксембург, Малайзия, Малта, Мўғулистон, Монако, Нидерландия, Норвегия, Полша, Португалия, Руминия, Сан-Марино, Сербия, Сингапур, Словакия, Словения, Туркия, Ватикан, Венгрия, Хорватия, Янги Зеландия, Япония, Шветсия, Швейсария, Черногория, Чехия, Чили фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилган.
Визасиз тартиб ташриф мақсадидан қат’ий назар мазкур давлатлардан Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача бўлган муддатга ташриф буюрмоқчи бўлган ҳар қандай турдаги паспорт (дипломатик, хизмат ва фуқаролик паспортлари) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мазкур давлатлар фуқаролари ушбу тартибда Ўзбекистон Республикасига амалдаги миллий паспорт ёки хорижий давлатларга чиқишда фойдаланадиган бошқа ҳужжат асосида киришлари мумкин.
Визасиз тартиб юқоридаги давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги ё‘қ шахсларга нисбатан қўлланилмайди.Визасиз тартиб Ўзбекистон Республикасига кириб келган кундан бошлаб 30 кун давомида амал қилади. Чет эл фуқароси 30-кун тугагунига қадар Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши лозим. Чет эл фуқароси томонидан 30 кунлик муддатнинг ўтказиб юборилиши хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида 30 кундан кўп муддатга келмоқчи бўлса белгиланган тартибда ташриф мақсадига мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикасига кириш визасини олиши лозим бўлади.
3.16 ёшга то’лмаган хорижий фуқаролар учун О’збекистон Республикасига визасиз кириш тартиби о’рнатилган, бунда ушбу фуқаролар қонуний вакиллари ҳамроҳлигида бўлишлари ва биометрик ўтиш ҳужжатига эга бўлишлари талаб этилади ва Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳ шахснинг визаси амал қилиш даврида, лекин 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда бўлишлари мумкин.
4.2021 йил 1 январдан бошлаб виза режими бекор қилинади: Хитой фуқаролари (туристик гуруҳлар таркибида), 55 ёшга тўлганлик шарти билан Ўзбекистон Республикасида сайёҳлик мақсадида 30 кун муддат ичида яшайдиган AҚШ ва Ветнам фуқаролари учун.
5.Тожикистон, Туркманистон, Венгрия ва Хитой (30 кунгача), Корея Республикаси, Ҳиндистон ва Ветнам (60 кунгача), Бразилия, Эстония,Кувайт, Латвия, Полша, Руминия, Сингапур, Словакия ва Туркия (90 кунгача) дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб жорий этилган. Ушбу давлатларнинг (Ҳиндистондан ташқари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитатсия қилинган дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларида дипломатик паспорт эгаси бўлган ходимлари, шунингдек, уларнинг оила а’золари хизмат муддати давомида Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш ва бу ерда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
6.Чет эл фуқароларига электрон кириш визаси тартиби (е-виса.гов.уз) жорий этилган ва Ўзбекистон Республикаси электрон визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланган.
2019-йил 15-мартдан бошлаб 30 кунлик амал қилиш муддати бўлган электрон виса тизимининг қуйидаги турлари жорий этилади:
– икки марталик, консуллик йиғими 35 АҚШ доллари миқдорида;
– кўп марталик, консуллик йиғими 50 АҚШ доллари миқдорида.
7.Ўзбекистонга беш кунгача визасиз кириш тартиби 2-иловадаги давлатлат фуқароларига нисбатан жорий этилган бўлиб, бунда чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг халқаро аеропортлари орқали транзит билан кетаётганлари ва учинчи мамлакатга Ўзбекистон Ҳаво ё‘ллари Миллий авиакомпаниясининг учиш чиптасига эга бўлишлари лозим. Ушбу амалиёт О’збекистоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни истаган транзит ё’ловчиларга нисбатан қо’лланилади;
8. Ўзбекистон ва Япония ўзаро келишув асосида визаларни консуллик йиғимлари ундирмасдан берадилар.