×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Преференциялар бош тизими» (GSP+)

Ўзбекистон GSP+ преференциялар махсус тизимида

2021 йил 10 апрелдан бошлаб Ўзбекистон GSP -нинг умумий преференциялар схемаси бўйича бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинди.

GSP+ тизимининг аъзоси сифатида Ўзбекистон GSP қамраб олаётган маҳсулот линияларининг учдан икки қисмига тарифларни тўлиқ бекор қилиш орқали стандарт GSPга нисбатан қўшимча иқтисодий имтиёзларга эга бўлади, бу эса, ўз навбатида, экспорт ҳажмининг ўсишига ва мамлакатга қўшимча инвестициялар жалб қилинишига хизмат қилиши мумкин.

Ўзбекистонда GSP доирасидаги имтиёзлардан фойдаланиш даражаси ҳозирги кунда 87% ташкил қилади. Қисқартирилган имтиёзлардан фойдаланаётган маҳсулот сегментлари асосан тўқимачилик ва кийим-кечак, пластмасса маҳсулотлари, шунингдек, мевалар, ёнғоқ ва сабзавотлардир. Бу Ўзбекистон экспорт таркибининг Марказий Осиё қўшниларига қараганда анча хилма-хил эканлигини кўрсатади.

GSP+ тизими матолар, кийим-кечак ва пластик маҳсулотлар каби бир қатор муҳим экспорт товарларига тарифлар бекор қилиниши боис Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдони кўпайтириш учун қўшимча имкониятлар тақдим этади. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи бозорига нисбатан яқинлигига қарамай, савдо салоҳиятидан ҳали тўлиқ фойдаланилаётгани йўқ, чунки Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг экспорт йўналишлари рўйхатида фақат еттинчи ўринда туради.

Лекин GSP+ оддий савдо воситасидан кўра муҳимроқ. GSP+ тизимига қўшилаётганда паст ва ўртача паст даромадли мамлакатлар инсон ва меҳнат ҳуқуқларига, атроф-муҳит ва иқлим муҳофазаси ва сифатли бошқарувга оид 27 асосий халқаро конвенцияларини самарали амалга ошириш мажбуриятини оладилар. GSP Регламенти GSP+ олувчиларининг мажбуриятларини доимий кузатиб боришни назарда тутади.

Ўзбекистоннинг GSP+ бенефициари сифатида қабул қилиниши ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасидаги ислоҳотларни ва изчил ижобий ривожланишни акс эттиради. Ўзбекистон ҳукумати ишбилармонлик муҳити, суд-ҳуқуқ тизими, хавфсизлик хизматлари, меҳнат шароитлари, маъмурий ҳисобдорлик ва самарадорликни ошириш борасида кўплаб улкан ислоҳотларни бошлаб юборди.

ЕИнинг “GSP+” доирасида имтиёзлар қўлланадиган товарларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин*.

https://trade.ec.europa.eu/access-to-markets/en/home

 

Маълумот учун: преференциялар бош тизими (GSP +) бу ривожланаётган мамлакатлар томонидан ривожланган мамлакатларга экспорт қилинадиган товарларга имтиёзли божхона тарифлари тизими. GSP + деярли барча саноат ва айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қамраб олади.