×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Без рубрики

Без рубрики

Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвеститсияларни жалб этиш агентлигига

Таҳлилий ма’лумотларни шакллантириҳ бўлими бош мутахассиси

лавозимига ишга қабул қилиш учун

ТАНЛОВ Э’ЛОНИ

  1. Ма’лумоти олий - (тегишли ё‘налиш бўйича бакалавр, магистратура);
  2. Иш стажи - камида 3-5 йил тегишли соҳаларда ва давлат бюджет таскилотларида;
  3. Чет тилини билиш: ўзбек тили – эркин, рус тили – эркин, инглиз тили – ИЕЛТС 6.0 кам бўлмаган даражада


Номзодларга қўйиладиган асосий малака талаблари:

- Иқтисодий тармоқларни батафсил таҳлил қилиш тажрибаси;

- Тадбиркорлик ва инвеститсия фаолиятига таалуқли қонунлар ва норматив хужжатлар бўйича маълумотга эга бўлиши;

- Таҳлил қилиш қобилиятига ва кўникмага эга бўлиш;

- Иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик ёки бошқа ўзаро боғлиқ соҳаларда бакалавр ёки магистр даражасига эга бўлиш (Ўзбекистон ёки хорижий олий ўқув юртларининг дипломлари);

- Иқтисодий ва молиявий таҳлил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш. Ўз фаолияти доирасида амалга ошириладиган тадбирларни ўтказиш;

- Амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш ва тизимли мувофиқлаштириш;

- Халқаро ташкилотлар ва таҳлил қилиш марказларида ишлаш тажрибаси рағбатлантирилади;

- Миcрософт Оффиcе дастурларини билиш (Ехcел, Поwер Поинт ва бошқалар.);


Асосий вазифалар:


• Батафсил тармоқ ва саноат таҳлиллари тақдим этиш;

• Республикада инвеститсия муҳити ва бизнес шароитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

• Барча солиқ турлари бўйича маълумотга эга ва унга доир қонун хужжатларни қўллаш ва хисоботлар тайёрлаш;

• Потентсиал инвесторларни қизиқтирган масалалар бўйича ахборот-таҳлилий маълумотлар ва уларни қуллаб-қувватлаш;

• Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қоидаларни хорижий инвесторлар учун тушунарли бўлган шаклда ўзгартириш ва тадбиқ қилиш (инфографика, босқичма-босқич кўрсатмалар, тақдимот ва хоказо).

• Таҳлил асосида, долзарб муаммоларни тахлил қилиш, тизимлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Алоқа ма’лумотлари:
- узипа@инвест.гов.уз электрон манзил;
- (71) 202-02-11 Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими.

Жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида мамлакатимизда инвестиция дастури доирасида қиймати 5,1 млрд долларлик 7 712 та лойиҳа ишга туширилди ва натижада 130 мингта янги иш ўрни яратилди. Шу жумладан, жойларда Ҳукумат комиссияси фаолияти доирасида қиймати 1,4 млрд долларлик 2 021 та лойиҳа муддатидан олдин ишга туширилиши таъминланди ҳамда 26 мингга яқин иш ўринлари яратилди. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотлари асосида тайёрланди. https://youtu.be/I1TrOhFgzmY
Ҳудудларда инвестисиялар ҳажмини кескин ошириш, шу жумладан хорижий инвестисияларни жалб қилиш, янги саноат қувватларини жойлаштириш мақсадида Ҳукумат комиссияси қарорига асосан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан 4 ва 5-тоифадаги туманларга 28 та консалтинг компаниялар жалб қилинди. Ушбу компаниялар томонидан қиймати қарийб 7,3 млрд долларлик 2 216 та истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, мазкур лойиҳаларнинг тизерлари, бизнес режа, туманларнинг салоҳиятини кўрсатиб берувчи тақдимотлар ишлаб чиқилди ва хорижий инвесторлар жалб етиш жоиз бўлган саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги. [su_document url="http://invest.gov.uz/wp-content/uploads/SVOD-KONSALTING-LOJI-A-OHIRGISI.xlsx"]
Жорий йилнинг 25-сентабр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Олимхон Рустамов ва ФAW Жиефанг Aутомобиле директорлар кенгаши раиси ҳамда партия қўмитаси котиби Ху Ханзе ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Маълумот учун: 1953-йилда ташкил етилган ФAW Гроуп Хитойнинг биринчи машинасозлик компанияларидан ҳисобланади. Aвтомобил ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Хитойда иккинчи ўринда, оғир юк ташувчи тижорат транспорти бўйича еса биринчи ўринда туради. Компаниянинг ўрта ва катта ҳажмли машиналари Хитойда енг кўп сотилувчи юк автомобиллари қаторидан ўрин олган. Суҳбат давомида Хитойнинг Чина ФAW Гроуп Cо Лтд компанияси томонидан Ўзбекистоннинг УзAуто Траилер ва Водий Универсал Мажмуа компаниялари билан биргаликда Aндижон вилоятида турли ҳажмдаги юк ташувчи автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди. Шу билан бирга, муқобил енергия манбаларидан фойдаланган ҳолда юк автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича автомобилсозлик саноатини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Вилоятдаги тегишли кичик ва ўрта бизнес учун ўсиш омили сифатида ушбу соҳани ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Учрашув якуни бўйича томонлар муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббуслар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар. [su_image_carousel source="media: 17039,17038,17037"]

Жорий йилнинг 21-сентабр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамрайев Сингапурнинг “Сурбана Журонг Гроуп” компанияси бош директори Шон Чжиан билан музокаралар ўтказди.

Томонлар асосий еътиборини сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги жорий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнига қаратди. Шунингдек, келгуси ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Музокаралар якунида томонлар транспорт ва логистика, нефт-кимё, қайта тикланадиган енергетика, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Маълумот учун: “Сурбана Журонг Гроуп” 2015 йилда ташкил етилган бўлиб, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳаларида Сингапурнинг енг йирик консалтинг компанияси ҳисобланади. 40 та мамлакатда жами 16 минг ходимга ега 120 дан ортиқ идоралари мавжуд. Компания шу кунгача
16 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.

 

[su_image_carousel source="media: 17003,17004,17002"]

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссияси раиси С. Умурзаков раҳбарлигидаги 2021 йил 11 октябрдаги “Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши”нинг 55-сонли баёнига асосан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишларни ҳамда вилоят ҳудудида фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги 37 та корхона муаммоларини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 24-27 май кунлари Ҳорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги вакиллари томонидан Тошкент вилоятининг қатор туман ва шаҳарларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

[su_image_carousel source="media: 15000,14999,14998,14997,14983,14982,14981,14978,14975,14974,14973,14972,14970,14969,14968,14966,14965"]

Ўрганишлар давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

      • туман ва шаҳарларда ташкил этилган “Лойиҳа гуруҳлари” нинг фаолияти билан яқиндан танишиш, улар томонидан амалга оширилган ишлар ўрганиб чиқилди.
      • Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ўрганилди ҳамда аниқланган “ўсиш нуқталари” йўналишида истиқболли лойиҳаларини ўрганиш ишлари олиб борилди.
      • Ҳудудлардаги хорижий капитал иштирокида ташкил этилган йирик саноат корхоналари билан яқиндан танишилди.

Кузатувлар асосида “Лойиҳа гуруҳлари” ва хорижий капитал иштирокида ташкил этилган йирик саноат корхоналарининг мавжуд муаммо ва таклифлари кўриб чиқилди ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.

 

 

Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Италиянинг «Imagro Group» компанияси асосчиси Массимо Поллио бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, «Imagro Group»  бутловчи қисмлар, материаллар ва технологияларни глобал миқёсда етказиб бериш бўйича дунёда тан олинган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда компаниянинг саккиз мамлакатда ваколатхоналари мавжуд бўлиб, жами айланма маблағи 550 миллион еврони ташкил этади.

Массимо Поллио сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳаларида жадал ривожланиш кузатилганини алоҳида қайд этар экан, Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги иқтисодий алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганини айтди. Италиянинг қатор компаниялари ҳамда молиявий институтлари ўзаро ҳамкорликка ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришмоқда.

Учрашув чоғида АСКУГ лойиҳаси доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий тажрибаси алоҳида қайд этилди. Шу билан бирга, Италия молиялаштиришини жалб қилган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, мулоқот чоғида Италия компаниясининг қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларида иштирок этиши имкониятлари ҳам атрофлича муҳокама қилингани баробарида келгусида ҳаётга тадбиқ этиладиган лойиҳалар ҳақида ҳам сўз борди. 

Музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларни янада чуқурроқ ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

 

Манба: dunyo.info

Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити индекси Германия иқтисодий фаолигининг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган ИФО институтининг («IFO Institut») “Ишбилармонлик муҳити индекси”ни аналоги методологиясига мувофиқ амалга оширилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) республикадаги корхоналар ўртасида навбатдаги сўровномани ўтказди.

Икки йўналиш бўйича ўтказилган сўровда 1000 дан ортиқ корхона иштирок этди: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг келгуси уч ой давомида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.

Танламада Жаҳон банкининг "Enterprise Survey" тармоқлароро стратифиқациялаш методологиясидан фойдаланилган.

Жорий йилнинг январь ойида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи 59 пунктни ташкил этди (-100 дан +100 гача), бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди.

Манба:review.uz

Ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи 3 пунктга бироз пасайди. Ушбу тенденция ички иқтисодиёт тармоқларида кутилаётган циклик тебранишлар билан изоҳланади, бу ҳозирги ҳолатни ижобий баҳолаш ва тадбиркорларнинг умидлари асосида келгуси 3 ой ичида жадал ривожланишни бошдан кечиради.

Тармоқлар контекстида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи:

  • қурилишда 73 пункт;
  • саноатда 58 пункт;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида 58 пункт;
  • хизмат кўрсатиш соҳасида 58 пункт мавжуд.

Ишбилармонлик муҳитининг умумий индикаторидаги ўзгаришлар индикаторнинг қуйидаги таркибий қисмларига тузатишлар билан боғлиқ:

Ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолат кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 пунктга ошди ва 43 пунктни ташкил этди, бу тадбиркорларнинг ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан ижобий кайфиятини тавсифлайди.

Ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини яхши деб қайд этган респондентларнинг улуши 47%ни ташкил этди.

Сўнгги 3 ой ичида бизнеснинг ҳолати қандай ўзгарганлиги ҳақидаги саволга тадбиркорларнинг 44% - яхшиланди, 45% - ўзгармади ва 12% - ёмонлашди деб жавоб берди.

53% корхоналарда товар/хизматларга бўлган талаб яхшиланди, ходимлар сони эса 27% корхоналарда ошди.

Бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 76 пунктни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг келгуси 3 ой давомида бизнесни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги умидларини оптимистик деб акс эттиради.

83% тадбиркоралар ўзларининг бизнес истиқболлари яхшиланишига ишонади. 78% корхоналарда товар ва хизматларга бўлган талаб яхшиланиши, ходимлар сони 76%га ошиши кутилмоқда.

Тадбиркорларнинг 31% келгуси 3 ой ичида товарлар/хизматлар нархларининг кўтарилишини кутишмоқда, 39% нархлар ўзгармайди ва 5% камаяди деб ҳисоблайди. Респондентларнинг 25%и яқин келажакда ўз товарлари/хизматлари нархи қандай ўзгаришини билишмайди.

Тармоқлар кесимида кутиш кўрсаткичининг бузилиши қуйидаги динамикани кўрсатди:

  • қишлоқ хўжалиги – 75 пункт;
  • саноат – 75 пункт;
  • қурилиш – 84 пункт;
  • хизматлар-76 пункт.

Респондентларнинг 40%и тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигини таъкидлади.

Тадбиркорларнинг асосий муаммолари - молиялаштиришга кириш (20%), ердан фойдаланиш - 11%, юқори солиқ ставкалари - 10%, юқори нархлар ва хом ашё етишмаслиги - 5%, электр таъминоти - 4%, пандемия таъсири - 4%, солиқ маъмурияти - 4% ҳисобланади.

 

Манба: review.uz

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида видеоконференция шаклида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг мамлакат ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга оширишнинг тубдан янги механизмини жорий этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг вилоят, туман ва шаҳар миқёсидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирок этди.

Жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра мамлакатнинг инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари кўриб чиқилди. Тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестициялар ва экспортни жалб қилиш динамикасига ижобий таъсир этувчи омиллар белгиланди. Ҳудудий инвестиция дастурлари ижроси юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди. Инвестициявий лойиҳалар ва экспорт фаолиятини амалга оширишда тадбиркорларни амалий қўллаб-қувватлашнинг долзарб вазифалари белгилаб берилди. Бундан ташқари, маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни амалга оширилишини молиялаштириш манбаларини аниқлаш, шунингдек, ишга туширилган корхоналар ва саноат объектларининг фаолияти мониторингини олиб бориш жараёнларига тизимли ёндашган ҳолда жалб этилган инвестициялар ва экспорт ҳажмини оширишнинг янги ишлаб чиқилган механизми йиғилишнинг асосий мавзуси бўлди. Мазкур механизм мамлакат туман ва шаҳарларининг иқтисодий ва саноат салоҳиятидан тўла фойдаланиш ҳамда уларнинг жадал ва бир меъёрда ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган.

Янги меҳанизм доирасида барча 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари қошида лойиҳавий гуруҳлар ташкил этилади, улар фойдаланилмаган ер участкалари, бино ва иншоотлар, табиий ва инфратузилмавий ресурсларни назарда тутган ҳолда мавжуд ишга солинмаган имкониятларни таҳлил қиладилар. Ушбу таҳлил асосида лойиҳавий гуруҳлар туман ва шаҳарларни ривожлантириш стратегиялари ва концепцияларини ишлаб чиқадилар. Гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги қошида ташкил этилаётган Лойиҳа офиси томонидан амалга оширилади.

Ишлаб чиқилган стратегия ва ривожланиш концепциялари асосида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази мутахассислари муайян туман ёки шаҳарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда иқтисодий салоҳиятига мослаштирилган истиқболли инвестициявий таклифларни шакллантирадилар.

Инвесторлар ва лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини саралаш маҳаллий ҳокимият органлари томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ҳамда мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий компаниялар орасидан амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ресурсларини жалб қилиш орқали тадбиркорларга йирик лойиҳаларни амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятлари ҳам назарда тутилмоқда.

Янги механизмнинг амалиётга татбиқ этилиши муносабати билан вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъул раҳбарларига аниқ ва мақсадли вазифалар ҳамда зарур тушунча ва кўрсатмалар берилди. Янги механизмни жорий этиш чоғида мансабдор шахсларнинг самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, масъул раҳбарлар малакали маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда алоҳида ташкил этиладиган махсус курсларда таҳсил оладилар. Жойларда янги механизмни ҳаётга татбиқ этишда раҳбарлар фаолиятининг самарадорлиги махсус рейтинг орқали баҳоланади.

Йиғилиш якунида тегишли раҳбарларга инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг янги механизмини амалиётга жорий этиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

https://mift.uz/

Aziz vatandoshlar,

Xorijiy sarmoyalarni jalb qilish agentligi xodimlari sizni O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni bilan samimiy tabriklaydi!

Sizga sihat -salomatlik, oilaviy baxt va barcha ishlaringizda omad tilaymiz!

Йилда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш, 22 умумий инвестиция лойиҳаларини АҚШ $ 2.35 миллиард сўмлик, халқаро молия институтлари (халқаро молиявий институтлар) иштирокида амалга оширилмоқда. Бу 22 та лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади : - 972,9 млн. АҚШ доллари (83,9%) - ХФИ маблағлари; - 377,6 млн АҚШ доллари (16,1%) - давлат бюджети маблағлари.

2021 йилдаги Инвестиция дастурига кўра, 22 лойиҳада 201,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ривожлантириш кўзда тутилган . Жорий йилнинг январ-июл ойларида халқаро молия институтларининг 82,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари ўзлаштирилди .

Ажратилган кредитларнинг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (жами 36,3 фоизи), Жаҳон банки (35,1 фоиз), Ислом тараққиёт банки (19,4 фоиз), устига тушади Саудия тараққиёт жамғармаси (4,7 фоиз). ), ОПEК жамғармаси (3,4 фоиз). Ўзлаштирилган кредит маблағларининг асосий қисми Бухоро вилоятига (23,8 млн. АҚШ доллари), Тошкент вилоятига (19,2 млн. АҚШ доллари), Сирдарё вилоятига (16,0 млн. АҚШ доллари), Самарқанд вилоятига (11,2 млн. АҚШ доллари) тўғри келади. ), Жиззах вилояти (9,0 млн. АҚШ доллари) ва Қорақалпоғистон Республикаси (1,7 млн. АҚШ доллари).

Бу маблаг ъ сарфланади қурилиш ва монтаж ишлари, ускуналар ва жиҳозлар сотиб олиш, консалтинг хизматлари ва бошқа мақсадларда таъминлаш учун. Шу билан бирга, бугунги кунга келиб, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини янада ривожлантириш соҳасида ХФТ маблағларини жалб қилиш орқали умумий қиймати 2,1 миллиард АҚШ доллари бўлган 23 та истиқболли лойиҳа бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда дизайн ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган ҳужжатларни тасдиқлаш ва келишиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
https://www.uzdaily.uz/

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги 57,118 % улушини “Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş.” компаниялар гуруҳига сотиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (Компания) устав капиталидаги 57,118 % давлат улушини “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.” (CCI) компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган “CCI International Holland B.V.” шўъба корхонаси орқали 252,28 миллион АҚШ долларига сотиш (Битим) бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилади.

Битим Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан маъқулланган. Битимни якунлаш жараёни тартибга солувчи органлар томонидан бериладиган муайян рухсатлар олинишини талаб қилади.

Мазкур битим халқаро амалиётда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ–6096-сон Фармонига асосан, оммавий ошкора сотув жараёни шаклида ташкил этилди.

Давлат улушининг мазкур сотув жараёни “Rothschild & Co” Агентликнинг молиявий маслаҳатчиси, Dentons эса юридик маслаҳатчиси сифатидаги иштирокида амалга оширилди.

https://davaktiv.uz/

Олтинни ҳисобга олмаганда экспорт ҳажми йилнинг биринчи тўрт ойида 26,7 фоизга ўсди ва умумий экспорт олтин сотилмаганлиги сабабли 19,1 фоизга камайди.

Ўз навбатида, импорт ҳажми ўтган йил якуни натижаларига нисбатан 7 фоизга ўсди. Бироқ тўрт ой ичида хизматлар импорти 27,1 фоизга камайди. Ўзбекистондан хизматлар экспорти ҳам 13,2 фоизга камайди.

Ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмидан экспорт улуши 3 миллиард 482 млн. АҚШ долларини ташкил этди (2020 йил январ-апрелга нисбатан 19,1 фоизга пасайиш қайд этилди), импорт эса 6 млрд. 840 млн. доллардан ошди (ўсиш 7,0 фоиз). Натижада ташқи савдо дефицити 3 млрд. 358,4 млн. долларга етди.

Буюк Британиянинг The Economist ҳафталик журнали Ўзбекистонни «Йил давлати» сифатида эътироф этди.

Бу йил танловни амалга ошириш жуда қийин кечди, мамлакатда йил давомида эришилган демократик ютуқлар унинг келажакда тараққиёт йўлидан қайтмаслигини кафолатламайди, дейилади мақолада.

Мақолада айтилишича, бундан уч йил олдин эркаклар, аёллар ва болалардан иборат «қўшинлар» пахта далаларига мажбурий меҳнатга жалб этилган, мамлакатнинг ўзи эса «қаттиққўл ва компетенцияга эга бўлмаган ёпиқ жамият» бўлган.

2018 йили Давлат хавфсизлиги хизматининг раҳбари истеъфога чиқарилиши билан мамлакатда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилгани ҳам қайд этилган.

«Ҳукумат сезиларли даражада мажбурий меҳнатни бас қилди. Мудҳиш номи билан танилган қамоқхона ёпилди. Хорижлик журналистлар мамлакатга киритилмоқда. Амалдорларга ўз бизнесини ривожлантириш тақиқланди. Давлат иқтисодиётини қуриш учун хорижлик технократлар таклиф этилмоқда», дейилади The Economist мақоласида.

Жорий йилнинг 1-2-ноябр кунлари Нукус шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Жокарги Кенес ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилган «Invest in Karakalpakstan»халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Форумнинг мақсади - инвестиция фаолиятини активлаштириш, бизнес алоқалари учун самарали платформани шакллантириш ва Қорақалпоғистонга инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилиш.

Форумнинг асосий вазифалари:

- инвестицион потенциал ҳақида ғояларни шакллантириш;

- янги лойиҳаларни молиялаштиришнинг ҳақиқий манбаларини кўриб чиқиш;

- инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмларини ўрганиш;

- бизнес алоқаларини ўрнатиш учун манфаатдор томонларни жалб қилиш;

- инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти.

Форумда 200та дан ортиқ чет эллик меҳмонлар иштирок этади – ҳукумат делегациялар  ва  бизнес вакилларини 40та дан ортиқ давлатлар Хитой, Россия Федерацияси, Корея Республикаси, Қозоғистон, Англия, Япония, Бангладеш, Полша, Германия каби тўплайди.

Икки кун давом этадиган форум иштирокчиларга қизиқиш ва йўналишлар бўйича республикадаги ҳамкорлик объектлари нуқтаи назаридан энг муҳим ва истиқболли ташриф буюриш, иқтисодий ва туристик салоҳият билан танишиш имконини беради. У нафақат мунозаралар, тақдимотлар, кўргазмалар, балки кенг маданий дастурларни ҳам таклиф этади.

Форум ўтказиладиган жойда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазма ярмаркаси ишлайди. Форум иштирокчилари учун биринчи марта Қорақалпоғистоннинг тарихий ва маданий ёдгорликларига экскурсиялар ташкил этилади.

Натижада хорижий инвесторлар билан шартномалар имзоланиши режалаштирилган.