×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистоннинг олтиндан ташқари экспорти қарийб 27 фоизга ўсди

Олтинни ҳисобга олмаганда экспорт ҳажми йилнинг биринчи тўрт ойида 26,7 фоизга ўсди ва умумий экспорт олтин сотилмаганлиги сабабли 19,1 фоизга камайди.

Ўз навбатида, импорт ҳажми ўтган йил якуни натижаларига нисбатан 7 фоизга ўсди. Бироқ тўрт ой ичида хизматлар импорти 27,1 фоизга камайди. Ўзбекистондан хизматлар экспорти ҳам 13,2 фоизга камайди.

Ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмидан экспорт улуши 3 миллиард 482 млн. АҚШ долларини ташкил этди (2020 йил январ-апрелга нисбатан 19,1 фоизга пасайиш қайд этилди), импорт эса 6 млрд. 840 млн. доллардан ошди (ўсиш 7,0 фоиз). Натижада ташқи савдо дефицити 3 млрд. 358,4 млн. долларга етди.