×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ИТБ гуруҳининг Ўзбекистонда ўтказиладиган 2021 йилдаги йиллик анжумани “Чора кўриш, тиклаш, қайта ишга тушириш” шиори остида барқарор иқтисодий тикланишга бағишланади

Жорий йилнинг 31 августидан 4 сентябргача Ўзбекистон Республикасининг гўзал пойтахти Тошкент шаҳрида, Тошкент Халқаро конгресс-марказида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи Бошқарувчилар Кенгашининг 2021 йилги Йиллик анжуманини ўтказади. Унда аъзо мамлакатларга оид ривожланиш масалалари ва институционал муаммолар муҳокама қилинади.

Йиллик анжуманда ИТБга аъзо мамлакатларнинг 57 нафар ҳукумат вакиллари, молия, иқтисодиёт, режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазирлари, марказий банклар раҳбарлари ва бошқа расмийлар, шунингдек, турли кўп томонлама ривожланиш банклари (MDB) ва халқаро ривожланиш ташкилотлари, бизнес сектори, фуқаролик жамияти, илмий доиралар, ОАВ ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари қатнашади. Жами 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Бу йилги Йиллик анжуман жаҳон иқтисодиётнинг пасайишига сабаб бўлган COVID-19 пандемияси фонида бўлиб ўтмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, тадбир доирасида аъзо мамлакатларда ва жаҳон миқёсида вакциналарнинг оммабоплигини таъминлаш, пандемия туфайли юзага келган иқтисодий муаммоларни ҳал этиш ҳамда иқтисодиётларнинг комплекс тикланишини рағбатлантириш механизмлари муҳокама қилинади.

Барча санитария-эпидемиология чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолда ўтказиладиган учрашувлар муаммоларни муҳокама қилиш ва ИТБга аъзо мамлакатларнинг ривожланиш имкониятларини ўрганиш учун ниҳоятда қўлай платформа ҳисобланади. Бир қатор масалалар Йиллик анжуман доирасида ўтказиладиган алоҳида мавзудаги семинар ва тадбирларда кўриб чиқилади. COVID-19 шароитларида барқарорликни ошириш, глобал иқтисодий тикланишнинг йўли сифатида барқарор қўшилган қиймат занжирларини тиклаш, ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ва бошқа бир қатор қизиқарли мавзулар кўтарилади. Шунингдек, ИБР ҳузуридаги Трансформация жамғармаси томонидан турли соҳаларда “эртанги кун инновациялари” тақдимоти ташкил этилади.

Йиллик анжуман, шунингдек, ИТБ Гуруҳига аъзо бўлган мамлакатларни бирлаштирувчи бошқа тегишли ташкилотларнинг умумий мажлисларини ўтказиш учун платформа ҳисобланади.

Қўшимча маълумот олиш ва тадбирлар дастури билан танишиш учун йиллик анжуманга бағишланган махсус сайтимизга киришингиз мумкин.

FacebookLinkedIn ва Twitter, шунингдек, Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида #IsDBG2021 кузатинг.

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи ҳақида

Асосий рейтинг агентликлари томонидан ААА даражасида баҳоланган Ислом тараққиёт банки кўп томонлама ривожланиш банки бўлиб, 45 йил давомида аъзо мамлакатларда ҳаёт даражасини ва сифатини яхшилашга қаратилган кенг қўламли институционал ёрдам бериб келади. Банк тўрт қитъа бўйлаб 57-аъзо мамлакатларни бирлаштиради, дунё аҳолисининг бешдан бир қисмини ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг миссияси одамлар ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун инфратузилмани яратиб, уларга ўз иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини юқори даражага олиб чиқиш имконини беришдир. Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида жойлашган ИТБ 11 аъзо мамлакатларидаги минтақавий марказларга ва илғор тажриба марказларига эга.

Йиллар давомида фаолият кўрсатиб, Банк битта ташкилотдан Ислом тараққиёт банки (IsDB), тадқиқотлар ўтказиш ва таълимга масъул бўлган Ислом тараққиёт банки институти (IsDBI), Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурта қилиш корпорацияси (ICIEC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорациялари (ITFC) каби бешта йирик тузилмадан ташкил топган Гуруҳга айланди.

Қўшимча маълумот олиш учун ИТБ Маркетинг ва коммуникациялар департаменти директори офисига мурожаат қилишингиз мумкин.

Электрон почта манзили: directormcd@isdb.org.

https://mift.uz/uz/