×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистонда 400 та фойдали қазилма кон участкалари сотилади

Республикада қурилиш соҳасини ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш комплексини янада ривожлантириш, ҳудудларда аҳоли учун арзон уй-жойлар қурилишини таъминлаш, уй-жой қурилиши бозорида талаб ва таклиф номутаносиблигини қисқартириш мақсадида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

Геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун 2022-2023 йилларда Давлат бюджетидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига геология-қидирув ишлари учун ажратиладиган маблағлар доирасида 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 400 та фойдали қазилма кон участкалари аукцион савдоларига чиқарилади;

Хоразм вилояти учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари қиймати камида 50 миллиард сўм миқдорида белгиланланди;

Бунда, ушбу тартибга кўра қиймати 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги белгиланган.

 

Манба: sof.uz